Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Мбаппенинг "Вильярреал"га қарши ўйинда иштирок этиши бўйича қарор маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе 10 октябрь куни бўлиб ўтадиган Испания чемпионатидаги "Вильярреал"га қарши учрашувга тайёргарлик кўрмоқда.

AS нашри хабар беришича, 5 октябрь куни эрталаб ҳужумчи Испания пойтахтига етиб келган. Бу вақтга келиб жамоавий машғулот Вальдебебасда бошлангани сабаб Мбаппе унда иштирок этмаган.

Футболчи кун давомида клуб базасига бориб, индивидуал тайёргарликни давом эттириши кутилмоқда.

Мбаппе халқаро танаффус пайтида Франция терма жамоасининг биринчи ўйинида жароҳат олган эди. Зарба олганидан сўнг ҳужумчи чап тиззасида кучли оғриқ ҳис қилиб, алмаштиришни сўраган.

Қайд этилишича, жароҳат жиддий эмас ва Мбаппенинг "Вильярреал"га қарши учрашувда иштирок этишига тўсқинлик қилмайди. Ҳужумчининг асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда.

Киритилди: 16:24, 05.10.2026.
Ўқилди: 623 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик