Кириш Регистрация
01/11 00:45 Милан 3-1 Интер
01/11 01:00 Барселона 6-1 Алавес
01/11 01:00 Астон Вилла 1-1 Фулхэм
01/11 16:00 Локомотив 1-2 ОКМК
01/11 16:30 Комо 1-0 Венеция
01/11 18:00 Хетафе 3-1 Севилья
01/11 19:00 Фрозиноне 2-0 Торино
01/11 19:00 Лацио 2-1 Кальяри
01/11 20:15 Расинг 0-3 Реал Мадрид
01/11 21:30 Ливерпуль 0-1 Арсенал
01/11 22:00 Лечче 1-2 Женоа
01/11 22:30 Эльче 0-1 Валенсия
02/11 00:45 Ювентус 2-0 Наполи
02/11 01:00 Атлетик Бильбао 2-1 Реал Сосьедад
02/11 22:30 Сассуоло - Фиорентина
03/11 00:45 Аталанта - Парма
03/11 01:00 Депортиво - Осасуна
03/11 01:00 Ньюкасл - Эвертон

Конте "Челси" Канте трансферига шубҳа билан қараганини айтди

Баҳо:
+ | -

"Челси"нинг собиқ бош мураббийи Антонио Конте Н’Голо Кантенинг Лондон клубига трансферини эслади.

"Ўша Премьер-лига чемпионлигини биз фаворит бўлмаган ҳолда қўлга киритган эдик. Катта трансферлар ҳам қилмаганмиз.

Биз Давид Луис, Маркос Алонсо ва Кантени сотиб олдик. Клуб мендан Канте бўйича ишончим комилми, деб тахминан ўн марта сўраган.

У "Челси" учун одатий футболчи эмасди — бўйи баланд ва жуссали эмас эди. Уни биринчи марта кўрганимда, жисмоний имкониятлари борасида менда ҳам айрим шубҳалар бўлган.

Аммо унинг топ-даражадаги футболчи эканига ишончим комил эди", — дея Конте сўзларини келтиради The Athletic.

Канте 2016 йил ёзида "Лестер"дан "Челси"га ўтган. Франциялик ярим ҳимоячининг Лондондаги илк мавсумида Конте жамоаси Англия чемпиони бўлди.

Канте "Челси" сафида етти йил тўп тепди ва 2023 йилда клубни тарк этди.

Киритилди: 22:05, 05.10.2026.
Ўқилди: 1192 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик