Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Месси Аргентина терма жамоасидаги сўнгги машғулоти ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Интер Майами» ҳужумчиси ва капитани Лионель Месси Аргентина миллий терма жамоаси таркибидаги сўнгги машғулотидан кейин ўз фикрларини билдирди.

«Мен, албатта, соғинадиган ўзига хос лаҳзалар», — дея Мессининг сўзларини журналист Фабрицио Романо ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида келтирди.

Месси Аргентина терма жамоаси таркибидаги сўнгги ўйинини 7 октябрь куни Бенинга қарши ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан 6 октябрдан 7 октябрга ўтар кечаси соат 04:00 да бошланади.

Месси Аргентина терма жамоаси сафида 2005 йилдан буён тўп тепиб келмоқда. У миллий жамоа билан 2022 йилги Жаҳон чемпионати, 2021 ва 2024 йилги Америка кубоги, шунингдек, 2022 йилги Финалиссимада ғолиб чиққан.

2026 йилги Жаҳон чемпионатида эса Месси Аргентина билан финалга қадар етиб борди. Ҳал қилувчи баҳсда аргентиналиклар Испанияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ўртоқлик учрашуви
7 октябрь, 04:00
Аргентина — Бенин

Манба: championat.com
Киритилди: 06:47, 06.10.2026.
Ўқилди: 384 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик