Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Де ла Фуэнте: «Хорватия 0:7 дан кейин ўта кучли мотивация билан ўйнайди»

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоасини Миллатлар лигаси гуруҳ босқичида Хорватияга қарши сафарда қийин учрашув кутиб турибди. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Луис де ла Фуэнте фикр билдирди.

Мутахассиснинг айтишича, Хорватия Англиядан ўз мухлислари кўз ўнгида 0:7 ҳисобида оғир мағлубиятга учраганидан сўнг ўта кучли мотивация билан майдонга тушади.

«Биз кескинлик ва эҳтиросга бой муҳитни яхши кўрамиз. Ишончим комилки, бу сафар ҳам айнан шундай бўлади. Хорватлар жуда кучли мотивация билан ўйнайди, аммо Испания футболчиларида ҳам иштиёқ кам эмас», — деди де ла Фуэнте.

Жамоалар ўртасида Испанияда ўтган биринчи учрашув мезбонларнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди.

Де ла Фуэнте шогирдлари аллақачон турнирнинг плей-офф босқичига чиқишни кафолатлаган. Хорватия эса Испания ва Англияга қарши учрашувларда умумий 1:11 ҳисобида мағлуб бўлган.

Киритилди: 08:17, 06.10.2026.
Ўқилди: 404 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик