«Ливерпуль»нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер молиявий қоидабузарликларда айбдор деб топилган «Манчестер Сити»нинг Англия Премьер-лигасидаги жорий мавсумдаги истиқболлари ҳақида фикр билдирди. Шунингдек, у бошқа клублар мухлислари «Сити»га қандай муносабат билдириши мумкинлигини айтди.
«Менимча, энди “Сити” учун бу мавсумда қандайдир ютуққа эришиш жуда қийин бўлади. Албатта, мавсум давомида санкциялар қўлланиши мумкин, аммо менимча, энди “Манчестер Сити”нинг ҳар бир сафардаги ўйинида жуда кескин муҳит ҳукм суради.
Афсуски, ҳозир ҳамма “Манчестер Сити”нинг қонини истамоқда. Аниқроғи, футболчилари ва бош мураббийининг қонини. Шунинг учун уларга қандайдир натижага эришиш жуда қийин бўлади, деб ўйлайман», — дея Каррагернинг сўзларини Sky Sports келтиради.













