Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

16 ёшли Габриэлнинг вакиллари "МЮ"га шарт қўйди

Баҳо:
+ | -

16 ёшли Жей-Жей Габриэлнинг вакиллари ёш футболчи "Сабах", "Брайтон" ва "Борнмут"га қарши ўйинларда камида 20 дақиқадан майдонда ҳаракат қилишини талаб қилди. Акс ҳолда, улар "Манчестер Юнайтед" билан шартнома имзолаш бўйича музокараларни бошламайди. Бу ҳақда ESPN хабар берди.

Габриэл 16 сентябрь куни "Брайтон"га қарши Лига кубоги учрашуви олдидан асосий жамоа сафини тарк этганидан сўнг "Манчестер Юнайтед" билан машғулот ўтказмаган.

Манба маълумотига кўра, томонлар ўртасида ярашув белгилари деярли кўринмаяпти. Футболчининг вакиллари клуб унга берилган айрим ваъдаларни бажармаган, деб ҳисобламоқда.

Габриэл "Брайтон"га қарши баҳсда асосий жамоа сафида дебют қилиши керак эди. Бироқ ўйин вақти масаласидаги келишмовчилик туфайли унинг вакиллари футболчининг рўйхатдан ўтказилишини бекор қилишни талаб қилган.

Габриэл ёзда "Манчестер Юнайтед" сафида "Атлетико"га қарши ўртоқлик учрашувида дебют қилган, аммо жамоанинг Чемпионлар лигаси учун қайдномасига киритилмаган.

Агар бошқа клубларнинг Габриэл билан қонунга хилоф равишда алоқага чиққанини тасдиқловчи далиллар пайдо бўлса, "Манчестер Юнайтед" ҳуқуқшунослар ёрдамига мурожаат қилишга тайёр.

Аввалроқ ОАВда футболчига "Реал" ва "Барселона" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Киритилди: 21:45, 06.10.2026.
Ўқилди: 618 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик