Англиялик собиқ футболчи Майка Ричардс Жуд Беллингемни Коул Палмер ва Фил Фоден билан таққослади.
"Манчестер Сити"нинг собиқ ҳимоячиси 23 ёшли "Реал" ярим ҳимоячиси деярли барча жиҳатда жуда кучли эканини, бироқ айрим техник хусусиятларда ватандошларидан ортда қолишини таъкидлади.
"Беллингемда Палмердагидек креативлик йўқ ва у тўпни Фодендек маҳорат билан қабул қилмайди. Аммо қолган барча жиҳатларда у 10 баллдан 9 га лойиқ даражада ўйнайди. Унинг ўзига бўлган ишончи эса 10 баллдан 10. У қилаётган ҳар бир ишига ишонади", — деди Ричардс The Rest Is Football подкастида.
Жуд Беллингем Англия терма жамоаси сафида 59 та учрашувда 14 та гол урган ва 15 та голли узатмани амалга оширган.













