Амстердамнинг "Аякс" клуби марказий ҳимоячиси Аарон Боуман фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур ижтимоий тармоқлар орқали хабар берди.
Инсайдер маълумотига кўра, 19 ёшли футболчининг ривожланишини Англиянинг учта клуби кузатиб бормоқда. Булар — "Эвертон", "Ньюкасл" ва "Брайтон".
Нидерландиялик ҳимоячининг "Аякс" билан амалдаги шартномаси 2030 йил июнь ойи охирига қадар мўлжалланган.
Футболчининг бозор қиймати 8 миллион еврога баҳоланмоқда.
Жорий Нидерландия чемпионати мавсумида Боуман тўртта учрашувда майдонга тушди ва битта сариқ карточка олди.













