"Халл Сити"нинг грециялик дарвозабони Константинос Цолакис Англия Премьер-лигаси гранди "Ливерпуль"нинг трансфер режаларига кирган.
Инсайдер Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқлардаги маълумотига кўра, мерсисайдликлар 23 ёшли голкипернинг ўйинларини диққат билан кузатмоқда.
Цолакиснинг номзоди шартномаси келаси ёзда якунланадиган Алиссон Бекернинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган вариант сифатида кўриб чиқилмоқда.
Шу билан бирга, "Ливерпуль" таркибида грузиялик Георгий Мамардашвили ҳам бор. Бироқ хабарларга кўра, у ўз ўйини билан клуб раҳбариятини тўлиқ ишонтира олмаган.
Transfermarkt Цолакиснинг бозор қийматини 22 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг "Халл Сити" билан шартномаси 2031 йил ёзига қадар амал қилади.













