«Монако» бош мураббийи Филипе Луис жамоасини «ПСЖ» билан таққослаб бўлмаслигини таъкидлади.
5 турдан сўнг «Монако» 13 очко билан Лига 1 жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «ПСЖ» эса 8 очко билан 6-ўринда бормоқда.
«Биз ўзимизни “ПСЖ” билан таққослай олмаймиз. Улар сўнгги икки мавсумда Чемпионлар лигасида ғолиб бўлишди. “ПСЖ” нафақат сўнгги икки мавсумда Франциянинг энг яхши жамоаси, балки дунёдаги энг яхши жамоа.
Биз олдинда жуда узоқ мавсум турганини тушунамиз. Кўп нарса содир бўлиши мумкин. Биз бир ўйиндан иккинчисига қараб ҳаракат қиляпмиз. Мавсум охирида жамоамизнинг ҳақиқий даражасини кўрамиз ва жадвалда юқори ўринни эгаллашга умид қиламиз. Биз ишлашда ва ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қилишда давом этамиз», — деди Луис L’After Foot дастурида.













