Италиянинг «Милан» клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич келажакда Мадриднинг «Реал» жамоасига қайтиш истагида эканини маълум қилди.
Хорватиялик тажрибали футболчи 13 йил давомида шарафини ҳимоя қилган Мадрид клубини ўзининг уйи деб ҳисоблашини таъкидлади.
Модрич El Larguero дастурига берган интервьюсида «Реал»га қайтиш имконияти ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Албатта, мен буни хоҳлардим. «Реал» — менинг уйим. У ерда 13 йил ўтказдим.
Клубга ёрдам беришдан хурсанд бўлардим. Бироқ бунинг учун аввал тайёргарлик кўришим, қандай вазифани бажара олишимни тушунишим ва клубнинг ўзи ҳам бунга қизиқиш билдириш-билдирмаслигини билишим керак.
Бу мен учун орзумнинг ушалиши бўларди», — деди Модрич.













