Кириш Регистрация
11/10 00:00 Реал Мадрид 1-0 Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК 2-2 Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна 2-3 Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор - Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл - Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор - Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) - Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа - Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

«Улар Европада энг зўри эди». Фергюсон Роналду ва Руни ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг афсонавий собиқ бош мураббийи сэр Алекс Фергюсон Криштиану Роналду ва Уэйн Руни биргаликда тўп тепган даврда Европанинг энг кучли ҳужумкор жуфтлигини ташкил этганини таъкидлади.

Шотландиялик мутахассис ўзининг «Ҳаётим ўйинлари» (Games of My Life) номли хотиралар китобида икки футболчининг майдондаги ўзаро тушуниши ва ҳамкорлиги ҳақида фикр билдирган.

Фергюсон бунинг ёрқин мисоли сифатида 2007 йилда «Болтон Уондерерс»га қарши учрашувда амалга оширилган қарши ҳужумни эслаган.

Унинг фикрича, айнан ўша вазият Роналду ва Рунининг бир-бирини қанчалик яхши тушунгани ҳамда ҳужумда қандай кучли ҳамкорлик қилганини намоён этган.

«Ўша даврда бу икки футболчи Европанинг энг яхшилари эди, деб ҳисоблайман. Бунга чин дилдан ишонаман», — дея таъкидлаган Фергюсон.

Шунингдек, тажрибали мутахассис 2018 йилда бош миясида ўтказилган шошилинч жарроҳлик амалиётидан сўнг илк бор «Олд Траффорд» стадионига қайтганида бошидан кечирган ҳиссиётларини ҳам эслаган.

Фергюсон «Вулверхэмптон»га қарши учрашувга ташриф буюрганида қаттиқ ҳаяжонланганини тан олган.

Унинг таъкидлашича, мухлислар томонидан кўрсатилган улкан меҳр-муҳаббат ва самимий кутиб олиш ҳаётидаги энг фахрли ҳамда унутилмас лаҳзалардан бири бўлган.

Мазкур воқеа «Манчестер Юнайтед»ни 26 йил давомида бошқарган мураббийнинг клуб тарихида қолдирган улкан меросини яна бир бор намоён этган.

Маълумот учун, Уэйн Руни «Манчестер Юнайтед» тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. У клуб сафида 559 та учрашувда майдонга тушиб, 253 та гол урган.

Руни ва Роналдунинг самарали ҳамкорлиги «Манчестер Юнайтед»нинг 2008 йилда УЕФА Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишида ҳам муҳим ўрин тутган.

Киритилди: 17:13, 08.10.2026.
Ўқилди: 1314 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик