«Барселона» Испания чемпионатининг навбатдаги турида «Хетафе»га қарши ўз майдонида ўтказиладиган учрашувга тайёргарлик кўрмоқда. Ла Лиганинг саккизинчи туридан ўрин олган баҳс шанба куни Тошент вақти билан соат 21:30 да бошланади.
Sport нашри маълумотларига кўра, «кўк-анорранглилар» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Карим Адейемини асосий таркибда майдонга туширишни режалаштирмоқда. 24 ёшли футболчи жамоадошларининг аксариятига қараганда яхшироқ жисмоний ҳолатда, чунки у Германия терма жамоасининг Миллатлар лигаси доирасида Сербия ва Грецияга қарши ўтказган сўнгги икки учрашувини ўтказиб юборган.
Карим Адейеми ўтган ёзда Дортмунднинг «Боруссия» клубидан «Барселона»га ўтган эди. У каталонияликлар сафидаги саккизта ўйинда учта гол ва учта голли узатмани амалга оширди. Бироқ футболчи асосий таркибда атиги уч марта майдонга тушган.













