Мадриднинг "Реал" клуби бельгиялик дарвозабон Тибо Куртуа билан ҳамкорликни яқин вақт ичида узайтиришни режалаштирмоқда.
Журналист Фабрицио Романо маълумотларига кўра, "Қироллик клуби" раҳбарияти 34 ёшли бельгиялик футболчини айни пайтда жаҳоннинг энг яхши дарвозабони деб ҳисобламоқда.
Мадридликлар Куртуага тўлиқ ишонади ва у билан янги шартнома имзолашга тайёргарлик кўрмоқда.
Дарвозабоннинг "Реал" билан амалдаги келишуви келаси йилнинг июнь ойи охирида ўз якунига етади.
Тибо Куртуанинг трансфер бозоридаги қиймати 15 миллион еврога баҳоланмоқда.
Бельгиялик дарвозабон жорий мавсумда Испания Ла Лигасининг еттита учрашувида майдонга тушиб, ўз дарвозасидан саккизта гол ўтказиб юборган.













