«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска «Ливерпуль»га қарши учрашув олдидан жамоа ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг жисмоний ҳолати ҳақида маълумот берди.
«Ниҳоят! Унинг аҳволи яхши! Ҳаммаси жойида!
У Марбельяда бир неча кун дам олди, гольф ўйнади, кучини тиклади ва «Энфилд»даги учрашувга тайёр.
У билан ҳаммаси яхши», — деди Мареска матбуот анжуманида.
Холанд жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида еттита учрашувда майдонга тушиб, еттита гол урган.
Англия Премьер-лигасининг олтинчи туридан ўрин олган «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» ўртасидаги баҳс 11 октябрь, якшанба куни бўлиб ўтади.
Учрашув Ўзбекистон вақти билан соат 20:30 да бошланади.













