«Барселона»нинг бразилиялик ҳужумчиси Рафинья Диас Испания Ла Лигаси доирасида «Хетафе»га қарши бўлиб ўтадиган учрашувда иштирок этиши мумкин.
Бу ҳақда журналист Карлос Монфорт хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, Рафинья ўйинолди машғулотида ўзининг жисмоний тайёргарлигини синовдан ўтказиб, «Хетафе»га қарши баҳсда майдонга тушиш имкониятини баҳоламоқчи.
Таъкидланишича, ҳужумчининг учрашувда иштирок этиш эҳтимоли паст. Шунга қарамай, унинг бир неча дақиқа майдонда ҳаракат қилиши учун кичик имконият сақланиб қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Рафинья жароҳати сабаб Бразилия терма жамоаси ихтиёридан муддатидан аввал клубига қайтган эди.
Бразилиялик футболчи жорий мавсумда «Барселона» сафида саккизта учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол урган ва учта голли узатмани амалга оширган.
«Барселона» ва «Хетафе» ўртасидаги учрашув 10 октябрь куни бўлиб ўтади.
Баҳс Ўзбекистон вақти билан соат 21:30 да бошланиши режалаштирилган.













