Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария

"Барселона" ва "Аякс" Йохан Кройф хотирасига бағишланган ўйин ўтказади

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ва "Аякс" клублари ҳар икки жамоанинг собиқ футболчиси Йохан Кройф хотирасига бағишланган хайрия учрашувини ташкил этади.

Бу ҳақда Нидерландия клубининг расмий сайтида хабар берилди.

Учрашув 15 ноябрь куни Амстердамдаги "Йохан Кройф Арена" стадионида бўлиб ўтади. Баҳсдан тушган барча маблағ Кройф жамғармасига йўналтирилади.

Ҳар икки клуб шарафини ҳимоя қилган Патрик Клюйверт, Франк ва Рональд де Бур, Яри Литманен ҳамда Рихард Витсге мазкур ўйинда иштирок этишини тасдиқлади.

Шунингдек, учрашувда Уэсли Снейдер, Эдвин ван дер Сар ва Ян Вертонген ҳам майдонга тушади.

Йохан Кройф уч карра "Олтин тўп" соҳиби ҳисобланади.

У "Аякс" сафида уч марта Европа чемпионлар кубогини қўлга киритган, саккиз бор Нидерландия чемпиони ва беш марта мамлакат кубоги ғолиби бўлган.

"Барселона" билан эса Испания чемпионлиги ва мамлакат кубогини қўлга киритган.

Афсонавий футболчи 2016 йилда 68 ёшида вафот этган.

Киритилди: 23:05, 09.10.2026.
Ўқилди: 1167 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик