Мадриднинг "Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоне миллий терма жамоалар ўйинлари муносабати билан юзага келадиган танаффусларда футболчиларга тушаётган юкламадан хавотир билдирди.
Аргентиналик мутахассис халқаро учрашувлар тақвимини қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлади.
"Аввало, бу вазиятга футболчиларнинг манфаатлари нуқтаи назаридан баҳо бериш керак.
Узоқ парвозлар ва жисмоний юкламаларни ҳисобга олсак, аксарият футболчилар тўртта, айримлари эса учта учрашувда иштирок этди. Европада терма жамоалар тўрттадан ўйин ўтказмоқда.
Футбол — бу томоша, одамлар эса футболчиларни энг яхши спорт формасида кўришни истайди.
Бироқ биз бундай ҳолат тобора камроқ кузатиладиган вазиятга яқинлашмоқдамиз.
Футболчилар энди тез-тез ўзларининг максимал имкониятларини намойиш эта олмаяпти.
Молиявий жиҳатдан бу терма жамоалар учун фойдали, аммо футболчиларнинг ўз фикрига ҳам қулоқ тутиш зарур.
Чунки айнан улар майдонга тушиб, одамларга завқ бағишлайди", — дея Симеоненинг сўзларини келтиради AS нашри.
Миллий терма жамоалар ўйинлари учун ажратилган сўнгги танаффус сентябрь ойида бошланиб, октябрь ойи бошида якунланди.
Ушбу давр мобайнида Европа терма жамоалари тўрттадан учрашув ўтказди.













