Мюнхеннинг "Бавария" клуби бош мураббийи Венсан Компани жамоа ярим ҳимоячиси Жамал Мусиаланинг жароҳатлари билан боғлиқ вазият ҳақида фикр билдирди.
"У келгуси йилларда ҳеч қандай муаммосиз ўйнай олишига умид қиламан.
Бироқ оғир жароҳатдан кейин кучли тарзда сафга қайтсанг ҳам, унинг таъсири бутун умр сен билан қолади.
Жамал гол урганида жамоамиз доимо хурсанд бўлади", — дея Компанининг сўзларини келтиради "Бавария" расмий сайти.
Миллий терма жамоалар ўйинлари учун ажратилган сўнгги танаффус вақтида Мусиала мушак жароҳати сабаб Германия терма жамоаси ихтиёридан муддатидан аввал қайтган эди.
Жорий мавсумда ярим ҳимоячи "Бавария" сафида тўртта учрашувда майдонга тушиб, иккита гол урган ва битта голли узатмани амалга оширган.













