Португалиянинг «Порту» клубида тўп сураётган 20 ёшли бразилиялик қанот ҳужумчиси Уильям Гомес Европанинг бир қатор клублари эътиборига тушди.
Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, «Манчестер Юнайтед», «Челси», «Арсенал», «Ливерпуль», «Ньюкасл» ва «Атлетико» истеъдодли футболчининг фаолиятини диққат билан кузатмоқда.
«Порту» эса Гомес учун 60 миллион евролик таклиф тушса, уни сотишга тайёр.
Бразилиялик футболчи 2025 йил бошидан буён «аждарлар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Унинг Португалия клуби билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган.
Transfermarkt портали Уильям Гомеснинг бозор қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.













