Бугун, 10 октябрь куни «Барселона» Испания Ла Лигасининг саккизинчи тури доирасида ўз майдонида «Хетафе»ни қабул қилади.
Таҳлилчиларнинг фикрича, бўлажак учрашувнинг яққол фаворити «Барселона» ҳисобланади.
Уларнинг баҳолашича, каталонияликларнинг ғалаба қозониш эҳтимоли 86,7 фоизни ташкил этмоқда.
«Хетафе»нинг ғалаба қозониш имконияти эса атиги 3,8 фоизга баҳоланган. Учрашувнинг дуранг билан якунланиш эҳтимоли 9,5 фоизни ташкил қилади.
Жамоалар ўртасидаги сўнгги ўзаро учрашув 2026 йил 25 апрель куни бўлиб ўтган ва унда «Барселона» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
«Барселона» ва «Хетафе» ўртасидаги Ла Лига баҳсини порталимиз орқали жонли эфирда кузатиб боришингиз мумкин.













