Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария

«Стадионимиз ҳатто 4000 мухлисни сиғдира олмасди». «Вильярреал» президенти ўтмишни эслади

Баҳо:
+ | -

«Вильярреал» президенти Фернандо Роиг клубни бошқариб келаётганига 30 йил тўлиши муносабати билан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Мен илк бор 1993 йилда оддий мухлис сифатида «Эль Мадригал» стадионига «Валенсия»га қарши кубок учрашувини томоша қилиш учун келганман.

Ўша пайтдаги стадион билан бугунги «Ла Серамика» аренасини таққослашнинг ўзи қийин. Улар ўртасида ер билан осмонча фарқ бор.

30 йил аввал президентлик лавозимини эгаллаганимда, стадионимиз ҳатто 4000 нафар томошабинни ҳам сиғдира олмасди. Трибуналардан бири эса сўзнинг том маъносида емирилиб бораётган эди.

Бугун кўриб турган барча нарсангиз тинимсиз қурилишлар, машаққатлар ва катта орзулар натижасидир.

Бу йўлнинг бошидаёқ шундай натижаларга эришишимизни тасаввур қилганманми? Хаёлимда — ҳа.

Мен «Вильярреал» қандай клубга айланиши кераклигини бошиданоқ аниқ тасаввур қилганман. Жамоа Примеранинг барқарор ва мустаҳкам иштирокчиси бўлиши керак эди.

Айнан шунинг учун бу масъулиятни зиммамга олганман.

Бироқ бундай мақсадни тасаввур қилиш бошқа, уни ҳаётга татбиқ этиш эса бутунлай бошқа масала.

Биз бунга улкан меҳнат эвазига эришдик», — дея Роигнинг сўзларини келтиради AS нашри.

Киритилди: 13:38, 10.10.2026.
Ўқилди: 927 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик