Кириш Регистрация
10/10 00:00 Малага 1-1 Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал 2-1 Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум 0-0 Сурхон
10/10 18:00 Женоа 2-1 Фиорентина
10/10 19:00 Астон Вилла 2-2 Брентфорд
10/10 19:00 Челси 5-1 Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич 2-1 Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд 0-2 Брайтон
10/10 19:15 Алавес 1-2 Атлетико
10/10 21:00 Интер 3-0 Парма
10/10 21:30 Ман. Юнайтед 1-1 Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона 3-0 Хетафе
10/10 23:45 Наполи 3-0 Фрозиноне
11/10 00:00 Реал Мадрид 1-0 Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК - Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна - Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Расман. Палмер "Челси" билан шартномасини узайтирди

Баҳо:
+2 | -

Лондоннинг “Челси” клуби Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Коул Палмер билан ҳамкорликни яна бир йилга узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

24 ёшли футболчининг янги шартномаси 2034 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Аввалги келишув 2033 йилда якунланиши керак эди. Янги битимга кўра, Палмернинг молиявий шартлари ҳам яхшиланган.

Англиялик футболчи 2023 йилнинг сентябрь ойида “Манчестер Сити”дан “Челси”га кўчиб ўтган. У қисқа вақт ичида Лондон клубининг асосий футболчиларидан бирига айланди.

Палмер “Челси” сафида барча мусобақалар доирасида 138 та учрашувда иштирок этиб, 91 та голли ҳаракатни амалга оширган. Шунингдек, у жамоа билан Конференциялар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.

Футболчи янги шартнома имзолаш қарорига клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби билан ўтказилган музокаралар таъсир қилганини таъкидлади. У “Челси”нинг келажагига ишонишини ҳамда жамоадошлари билан йирик совринлар учун курашиш ниятида эканини билдирди.

Жорий мавсумда Палмер Англия Премьер-лигасида 7 та учрашувда 4 та гол ва 2 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздирган.

Манба: sports.ru
Киритилди: 16:10, 10.10.2026.
Ўқилди: 972 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик