Мадриднинг «Реал» клуби телевидениеси Испания Ла Лигасидаги ҳакамлик фаолиятини кескин танқид қилди.
Мадридликлар чемпионатнинг 8-туридан ўрин олган учрашувда «Вильярреал»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Баҳс давомида «Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниор рақиб футболчисининг сочидан тортгани учун қизил карточка олиб, майдондан четлатилди.
Учрашувдан сўнг «Реал ТВ» бошловчиси ҳакамлар қарорларидан норозилигини билдириб, кескин фикрлар билдирди.
«Реал» нима бўлишидан қатъи назар, Негрейранинг бу шармандали лигасида чемпион бўлади. Шунча воқеалардан кейин «Реал»нинг ғалабасига эришдик, Худойим!
Ишонгинг келмайди, чемпионатнинг атиги 8-турида «Вильярреал» устидан 1:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин қаҳрамонлик ҳақида гапиришга тўғри келмоқда. Бироқ Негрейранинг бу ифлос лигасида ҳакамлар ўз қарорлари билан вазиятни шу даражага олиб келишмоқда.
Бутун тизим шундай қурилганки, «Реал» бир ўзи ҳаммага ва ҳамма нарсага қарши курашмоқда.
Диоманде урган гол ҳисобга олинди. Ваҳоланки, дастлаб бу гол ҳам аслида мавжуд бўлмаган офсайд сабабли бекор қилинган эди.
Кейин эса Винисиуснинг голини ҳисобга олишмади. Ҳолбуки, бошқа вазиятда бундай ҳаракатни ҳатто қоидабузарлик деб ҳам, пенальтига сабаб бўладиган ҳолат деб ҳам баҳолашмасди», — деди «Реал ТВ» бошловчиси.













