Кириш Регистрация
02/11 00:45 Ювентус 2-0 Наполи
02/11 01:00 Атлетик Бильбао 2-1 Реал Сосьедад
02/11 18:45 Пахтакор 2-6 Ан-Наср (СА)
02/11 21:00 Трактор 2-2 Нефтчи
02/11 21:00 Ас-Садд 0-0 Ал-Аҳли (СА)
02/11 21:00 Ал-Васл 4-3 Ал-Қува ал-Жавия
02/11 22:30 Сассуоло 2-4 Фиорентина
02/11 23:15 Ал-Ғарафа - Ал-Қодисия
02/11 23:15 Ал-Иттиҳод - Ал-Айн
03/11 00:45 Аталанта - Парма
03/11 01:00 Депортиво - Осасуна
03/11 01:00 Ньюкасл - Эвертон

Каррагер Морганнинг 18 йил аввал Роналдуни танқид қилган мақоласини топди (Фото)

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль"нинг собиқ сардори Жейми Каррагер Криштиану Роналду борасида "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд ва журналист Пирс Морган билан давом этаётган тортишувига яна бир бор муносабат билдирди.

Аввалроқ Каррагер португалиялик футболчини қўллаб-қувватлаётган ҳар икки экспертни танқид қилиб, улар ўзларини кулгили аҳволга солиб қўяётганини таъкидлаган эди.

Бу сафар "Ливерпуль" афсонаси янада олдинга ўтиб, Пирс Морганнинг 2008 йилда эълон қилинган мақоласини топди. Ўша материалда журналист Криштиану Роналдуни "инжиқ бола" деб атаган.

Каррагер мазкур мақоладан олинган газетанинг сурат парчасини X ижтимоий тармоғида эълон қилиб, унга қуйидагича изоҳ қолдирди:

"Қандай сохтакорсан!"

Шу тариқа, Каррагер бугун Роналдуни фаол ҳимоя қилаётган Морганнинг аввал португалиялик футболчи ҳақида билдирган танқидий фикрларини эслатди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Криштиану Роналду Португалия миллий терма жамоаси ўйинларидан вақтинча четлатилгани ҳақида хабар берилган эди.

Шунга қарамай, 41 ёшли ҳужумчи ноябрь ойидаги учрашувлар учун миллий жамоага чақирилиши мумкин. Бу ҳақда Португалия футбол федерацияси президенти Педру Проэнса маълум қилган.

Киритилди: 10:11, 11.10.2026.
Ўқилди: 1570 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо "Реал"га "Арсенал" футболчисини олиб келишни орзу қилмоқда [3987]

"Барселона" ярим ҳимоячиси Флик қўл остидаги мавқеидан норози [3044]

Futbol TV телеканали 2-ноябрь куни Элит ОЧЛнинг 3 та ўйинини жонли трансляция қилади [2722]

"Реал" ва "Барселона" футболчилари "Челси"нинг трансфер рўйхатида [2651]

Мбаппе эмас: Куртуа яқиндаги "Эль-Класико"да "Реал"га ғалаба келтирган футболчини айтди [2630]

Туркия суперлигаси. «Башакшеҳир» - «Самсунспор» - 5:2 (Видеошарҳ) [2389]

Шомуродов ва Файзуллаев Туркия чемпионатидаги йирик ғалабадан сўнг яхши баҳоларга эга бўлди [2031]

Элит ОЧЛ. «Пахтакор» – «Ан-Наср»: жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлди [1882]

Элит ОЧЛ. «Пахтакор» Тошкентга Роналдусиз келган «Ан-Наср»га теннисча ҳисобда ютқазди [1877]

«Реал» собиқ футболчиси: «Винисиуснинг четлатилиши Моуриньога қўл келди» [1774]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик