Кириш Регистрация
01/11 00:45 Милан 3-1 Интер
01/11 01:00 Барселона 6-1 Алавес
01/11 01:00 Астон Вилла 1-1 Фулхэм
01/11 16:00 Локомотив 1-2 ОКМК
01/11 16:30 Комо 1-0 Венеция
01/11 18:00 Хетафе 3-1 Севилья
01/11 19:00 Фрозиноне 2-0 Торино
01/11 19:00 Лацио 2-1 Кальяри
01/11 20:15 Расинг 0-3 Реал Мадрид
01/11 21:30 Ливерпуль 0-1 Арсенал
01/11 22:00 Лечче 1-2 Женоа
01/11 22:30 Эльче 0-1 Валенсия
02/11 00:45 Ювентус - Наполи
02/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
02/11 22:30 Сассуоло - Фиорентина
03/11 00:45 Аталанта - Парма
03/11 01:00 Депортиво - Осасуна
03/11 01:00 Ньюкасл - Эвертон

41 ёшли Модрич узоқ йиллар юқори савияда ўйнаётганининг сирини очди

Баҳо:
+ | -

Хорватиялик тажрибали ярим ҳимоячи Лука Модрич узоқ йиллар давомида юқори савияда тўп суриб келаётганининг асосий сабабларидан бири ҳақида гапирди.

41 ёшли футболчи ҳануз юқори даражада ўйнашда давом этмоқда. Унинг таъкидлашича, фаолиятини давом эттиришга ундаётган асосий омиллар — футболга бўлган муҳаббат ва ғалабага интилиш.

"Мен доим бир гапни айтаман: ғалаба таъмини бир марта тотган инсон бу туйғуни яна ва яна ҳис қилишни истайди.

Мени олдинга ундайдиган асосий куч айнан шу. Энг аввало, ўз ишимга бўлган муҳаббатим.

Мендан кўпинча муваффақиятимнинг сири нимада эканини сўрашади. Аслида ҳеч қандай сир йўқ. Менимча, энг муҳими — қилаётган ишингни севиш ва унга бор кучингни бағишлаш.

Мен кунига деярли 24 соат футбол билан яшайман. Айнан шу нарса мени олдинга етаклайди, яна ғалаба қозонишга интилишга ва курашни давом эттиришга ундайди.

Чунки мен рақобатни жуда яхши кўраман ва доимо бошқалар билан беллашишни истайман", — дея Модричнинг сўзларини келтиради Pianeta Milan нашри.

Эслатиб ўтамиз, Лука Модрич фаолиятининг катта қисмини Мадриднинг "Реал" клубида ўтказган. Хорватиялик футболчи кўп йиллар давомида мадридликлар шарафини ҳимоя қилган.

Киритилди: 10:15, 11.10.2026.
Ўқилди: 682 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик