Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Гарри Кейн яқин кунларда жамоа билан янги узоқ муддатли шартнома имзолаши кутилмоқда.
Бу ҳақда италиялик инсайдер Николо Скира ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, Англия терма жамоасининг 33 ёшли сардори билан тузиладиган янги келишув 2030 йил ёзига қадар амал қилади. Томонлар шартноманинг барча асосий шартлари бўйича келишувга эришган.
Қайд этилишича, ўтган ёзги трансферлар ойнасида Кейнга Европанинг бир қатор етакчи клублари, шунингдек, Саудия Арабистони чемпионати вакиллари жиддий қизиқиш билдирган.
Бироқ англиялик ҳужумчининг асосий мақсади ҳамиша «Бавария»даги фаолиятини давом эттириш бўлган.
Шу тариқа, Кейннинг Мюнхен клубида яна бир неча йил қолиши кутилмоқда.













