Кириш Регистрация
11/10 00:00 Реал Мадрид 1-0 Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК 2-2 Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна 2-3 Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор - Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл - Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор - Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) - Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа - Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Фабрегас: «Бу ғайриоддий ҳолат»

Баҳо:
+ | -

«Комо» бош мураббийи Сеск Фабрегас Италия А Сериясининг 6-туридан ўрин олган «Рома»га қарши учрашувдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Мазкур баҳсда жамоалар гол ура олмади ва учрашув 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Испаниялик мутахассис «Рома»га қарши ўйинга тайёргарлик жараёнида рақибнинг аввалги учрашувларини таҳлил қилганини таъкидлади.

«Менимча, Гасперини жамоасига энг кўп қийинчилик туғдирган жамоа Симоне Индзаги давридаги «Интер» эди. Шунинг учун ўша учрашувлардаги айрим тактик жиҳатларни ўрганиб, ўзим учун керакли ғояларни олдим», — дея Фабрегаснинг сўзларини келтиради DAZN.

«Комо» устози икки жамоанинг ҳужумкор ўйин услубига қарамай, учрашувда гол урилмаганига ҳам муносабат билдирди.

«Футбол баъзан ҳақиқатан ҳам тушунарсиз бўлади. Ҳужумкор футбол намойиш этадиган икки жамоанинг 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаши ғайриоддий ҳолат.

«Рома»га қарши муносиб курашиш учун кучли характерга эга бўлиш керак. Агар фақат тактикага эътибор қаратиб, тўп билан ўйнашга журъат этмасангиз, очко қўлга кирита олмайсиз», — деди Фабрегас.

Ушбу учрашувдан кейин «Комо» 11 очко билан Италия чемпионати турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди. «Рома» эса 14 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонадан жой олган.

Киритилди: 20:23, 11.10.2026.
Ўқилди: 457 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик