Кириш Регистрация
01/11 00:45 Милан 3-1 Интер
01/11 01:00 Барселона 6-1 Алавес
01/11 01:00 Астон Вилла 1-1 Фулхэм
01/11 16:00 Локомотив 1-2 ОКМК
01/11 16:30 Комо 1-0 Венеция
01/11 18:00 Хетафе 3-1 Севилья
01/11 19:00 Фрозиноне 2-0 Торино
01/11 19:00 Лацио 2-1 Кальяри
01/11 20:15 Расинг 0-3 Реал Мадрид
01/11 21:30 Ливерпуль 0-1 Арсенал
01/11 22:00 Лечче 1-2 Женоа
01/11 22:30 Эльче 0-1 Валенсия
02/11 00:45 Ювентус 2-0 Наполи
02/11 01:00 Атлетик Бильбао 2-1 Реал Сосьедад
02/11 18:45 Пахтакор 2-6 Ан-Наср (СА)
02/11 21:00 Трактор 2-2 Нефтчи
02/11 21:00 Ас-Садд 0-0 Ал-Аҳли (СА)
02/11 21:00 Ал-Васл 4-3 Ал-Қува ал-Жавия
02/11 22:30 Сассуоло - Фиорентина
02/11 23:15 Ал-Ғарафа - Ал-Қодисия
02/11 23:15 Ал-Иттиҳод - Ал-Айн
03/11 00:45 Аталанта - Парма
03/11 01:00 Депортиво - Осасуна
03/11 01:00 Ньюкасл - Эвертон

Гасперини «Комо»га қарши ўйинда четлатилган Маленни ҳимоя қилди

Баҳо:
+ | -

«Рома» бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини Италия А Сериясининг 6-туридан ўрин олган «Комо»га қарши учрашувда Дониэлл Маленнинг майдондан четлатилишига муносабат билдирди.

Мазкур баҳс 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Иккинчи бўлимда Мален тўғридан-тўғри қизил карточка олди ва римликлар учрашувнинг 30 дақиқадан ортиқ қисмини бир киши кам бўлиб ўтказди.

Гасперинининг фикрича, нидерландиялик ҳужумчи рақибига жароҳат етказишни мақсад қилмаган.

«У ўзини ушлаб қолишганига жавобан ҳаракат қилди ва тўпга тегди. Ташқаридан қараганда унинг сакраши хавфли кўринган бўлиши мумкин, аммо у рақибига зарар етказиш ниятида эмасди.

Қизил карточка ўйинни бузди», — дея Гасперинининг сўзларини келтиради Football Italia.

Шунингдек, италиялик мутахассис баҳсли вазиятларни таҳлил қилишда видеотакрорнинг алоҳида тўхтатилган кадрларига таянишни танқид қилди.

«Футбол — бу ҳаракатлардан иборат ўйин, қотиб қолган тасвирлардан эмас. Тўхтатилган кадрлар воқеликни нотўғри акс эттиради. Вазиятларга фақат шундай тасвирлар асосида баҳо беришни бас қилиш вақти келди», — деди «Рома» устози.

Ушбу дурангдан кейин «Рома» 14 очко билан Италия чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

«Интер» ва «Лацио» жамоалари эса 16 очкодан жамғарган.

Киритилди: 20:42, 11.10.2026.
Ўқилди: 648 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо "Реал"га "Арсенал" футболчисини олиб келишни орзу қилмоқда [3747]

"Барселона" ярим ҳимоячиси Флик қўл остидаги мавқеидан норози [2974]

Futbol TV телеканали 2-ноябрь куни Элит ОЧЛнинг 3 та ўйинини жонли трансляция қилади [2661]

"Реал" ва "Барселона" футболчилари "Челси"нинг трансфер рўйхатида [2552]

Мбаппе эмас: Куртуа яқиндаги "Эль-Класико"да "Реал"га ғалаба келтирган футболчини айтди [2532]

Туркия суперлигаси. «Башакшеҳир» - «Самсунспор» - 5:2 (Видеошарҳ) [2349]

Шомуродов ва Файзуллаев Туркия чемпионатидаги йирик ғалабадан сўнг яхши баҳоларга эга бўлди [1972]

Элит ОЧЛ. «Пахтакор» – «Ан-Наср»: жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлди [1852]

Элит ОЧЛ. «Пахтакор» Тошкентга Роналдусиз келган «Ан-Наср»га теннисча ҳисобда ютқазди [1670]

«Реал» собиқ футболчиси: «Винисиуснинг четлатилиши Моуриньога қўл келди» [1642]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик