«Галатасарой» футболчиси Илкай Гюндоган Чемпионлар лигаси доирасида «Барселона»га қарши бўлиб ўтадиган учрашув олдидан Родри Эрнандес ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Жамоалар ўртасидаги баҳс сешанба куни Истанбулда бўлиб ўтади.
«Менинг фикримча, Родри анчадан бери дунёдаги энг мукаммал ярим ҳимоячи ҳисобланади. Жаҳон чемпионатида у энг яхши футболчи бўлди ва ўйин тақдирига ҳал қилувчи таъсир кўрсатди», — дея 35 ёшли германиялик ярим ҳимоячининг сўзларини келтиради The Touchline.
Эслатиб ўтамиз, Илкай Гюндоган Туркияга кўчиб ўтишидан олдин узоқ йиллар «Манчестер Сити» сафида тўп сурган. У 2023–2024 йилларда «Барселона»да ҳам ўйнаган.
Родри эса ўтган ёзда айнан «Манчестер Сити»дан «кўк-анорранглилар» сафига ўтган.













