Кириш Регистрация
01/11 00:45 Милан 3-1 Интер
01/11 01:00 Барселона 6-1 Алавес
01/11 01:00 Астон Вилла 1-1 Фулхэм
01/11 16:00 Локомотив 1-2 ОКМК
01/11 16:30 Комо 1-0 Венеция
01/11 18:00 Хетафе 3-1 Севилья
01/11 19:00 Фрозиноне 2-0 Торино
01/11 19:00 Лацио 2-1 Кальяри
01/11 20:15 Расинг 0-3 Реал Мадрид
01/11 21:30 Ливерпуль 0-1 Арсенал
01/11 22:00 Лечче 1-2 Женоа
01/11 22:30 Эльче 0-1 Валенсия
02/11 00:45 Ювентус 2-0 Наполи
02/11 01:00 Атлетик Бильбао 2-1 Реал Сосьедад
02/11 18:45 Пахтакор 2-6 Ан-Наср (СА)
02/11 21:00 Трактор - Нефтчи
02/11 21:00 Ас-Садд - Ал-Аҳли (СА)
02/11 21:00 Ал-Васл - Ал-Қува ал-Жавия
02/11 22:30 Сассуоло - Фиорентина
02/11 23:15 Ал-Ғарафа - Ал-Қодисия
02/11 23:15 Ал-Иттиҳод - Ал-Айн
03/11 00:45 Аталанта - Парма
03/11 01:00 Депортиво - Осасуна
03/11 01:00 Ньюкасл - Эвертон

Зиркзее «Манчестер Юнайтед»ни тарк этишга яқин — янги клуби маълум

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Жошуа Зиркзее Италиянинг «Наполи» клубига ўтиш бўйича келишувга эришди. Трансфер келаси йилнинг январь ойида амалга ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда Football365 нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, нидерландиялик футболчининг Неаполь клубига ўтишида «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ўйинчилари Расмус Хойлунн ва Скотт Мактоминей муҳим роль ўйнаши мумкин. Айни пайтда «Наполи» шарафини ҳимоя қилаётган ушбу футболчилар Зиркзеенинг трансферини қўллаб-қувватлаши эҳтимол қилинмоқда.

Шу билан бирга, ҳужумчининг хизматларига Туриннинг «Ювентус» клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Аввалроқ «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти таркибдаги кадрлар билан боғлиқ муаммолар туфайли январь ойидаги трансферлар бозорида янада фаол ҳаракат қилиш имкониятини кўриб чиқаётгани хабар қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, Жошуа Зиркзее 2024 йилнинг ёзида Италиянинг «Болонья» клубидан «Манчестер Юнайтед»га тахминан 36,5 миллион фунт стерлинг (43 миллион евро) эвазига ўтган.

Нидерландиялик ҳужумчи жорий мавсумда Манчестер клуби сафида 5 та учрашувда майдонга тушди, бироқ ҳозирча гол ёки голли узатма қайд эта олмади.

Transfermarkt портали маълумотига кўра, айни пайтда Зиркзеенинг трансфер қиймати 20 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 13:42, 12.10.2026.
Ўқилди: 1306 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик