Лондоннинг «Фулхэм» клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа яқин ҳафталарда ўз лавозимидан озод этилиши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, Англия Премьер-лигасининг 6-турида «Ипсвич»дан 1:2 ҳисобида учралган мағлубиятдан сўнг клуб раҳбарияти испаниялик мутахассисга вазиятни ўнглаш учун иккита ўйин муҳлат берган.
Арбелоа олдига аниқ вазифа қўйилган: «Халл Сити» ва «Ковентри»га қарши учрашувларда жами камида тўрт очко жамғариш. Акс ҳолда, унинг бош мураббийлик лавозимида қолиши жиддий сўроқ остида бўлади.
Шу билан бирга, воситачилар аллақачон «Фулхэм» раҳбариятига бош мураббийлик учун турли номзодларни таклиф қила бошлагани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Альваро Арбелоа ўтган ёзда Лондон клуби бошқарувини қўлга олган эди.
«Фулхэм» Англия Премьер-лигасининг дастлабки олтита турида бор-йўғи икки очко жамғариб, мусобақа жадвалининг сўнгги поғонасини эгаллаб турибди.













