Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария

Ла Лигада навбатдаги истеъфо

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг «Осасуна» клуби бош мураббий Луис Мигель Рамис билан ҳамкорликни тўхтатганини расман эълон қилди.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, испаниялик мутахассис билан биргаликда унинг мураббийлар штаби аъзолари ҳам жамоани тарк этган.

Рамис жорий йилнинг ёзида «Осасуна» бош мураббийи этиб тайинланган эди. Унинг қўл остида жамоа саккизта учрашув ўтказиб, иккита ғалаба қозонди, икки марта дуранг ўйнади ва тўртта баҳсда мағлубиятга учради.

Испания Ла Лигасининг дастлабки саккизта туридан сўнг «Осасуна» 8 очко билан мусобақа жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди.

Маълумот учун, Луис Мигель Рамис мураббийлик фаолияти давомида «Бургос», «Эспаньол», «Тенерифе», «Альбасете», «Альмерия», «Реал Кастилья» ҳамда Мадриднинг «Реал» клуби 19 ёшгача бўлган футболчилар жамоасини бошқарган.

Ҳозирча «Осасуна»нинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум қилинмаган.

Киритилди: 17:23, 12.10.2026.
Ўқилди: 689 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик