Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария

Месси «Олтин тўп»ни топшириш маросимида иштирок этади

Баҳо:
+1 | -

Аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси 2026 йилги «Олтин тўп» мукофотини топшириш маросимида иштирок этади. Бу ҳақда LiveScore хабар бермоқда.

Нуфузли мукофотни топшириш маросими 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади. Ғолибни аниқлаш учун овоз бериш жараёни аллақачон якунланган, бироқ ташкилотчилар унинг исмини маросимга қадар сир сақлашга ҳаракат қилмоқда.

Аввалги йилларда «Олтин тўп» соҳибининг номи кўпинча маросимдан олдин матбуотга маълум бўлиб қоларди. Чунки ўша пайтда ғолиб France Football нашрига олдиндан интервью бериб, махсус фотосессияда иштирок этарди. Кейинчалик ташкилотчилар бу тартибни ўзгартирган.

LiveScore маълумотига кўра, Лионель Месси ва унинг оиласи 26 октябрь куни бўлиб ўтадиган тақдирлаш маросимида қатнашишини тасдиқлаган.

Аргентиналик футболчи бу йил «Олтин тўп»ни фаолиятида тўққизинчи марта қўлга киритиш имкониятига эга.

Айни пайтда Месси саккизта «Олтин тўп» билан мазкур мукофотни энг кўп қўлга киритган футболчи ҳисобланади.

Манбага кўра, Мессининг бу йилги номзодлар рўйхатидан жой олишига, асосан, унинг жаҳон чемпионатидаги ёрқин ўйинлари сабаб бўлган.

Шу тариқа, аргентиналик футболчи Лондондаги маросимда иштирок этади, аммо унинг навбатдаги «Олтин тўп»ни қўлга киритиши ёки киритмаслиги ҳозирча номаълум.

Киритилди: 18:07, 12.10.2026.
Ўқилди: 1098 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик