Кириш Регистрация
02/11 00:45 Ювентус 2-0 Наполи
02/11 01:00 Атлетик Бильбао 2-1 Реал Сосьедад
02/11 18:45 Пахтакор 2-6 Ан-Наср (СА)
02/11 21:00 Трактор 2-2 Нефтчи
02/11 21:00 Ас-Садд 0-0 Ал-Аҳли (СА)
02/11 21:00 Ал-Васл 4-3 Ал-Қува ал-Жавия
02/11 22:30 Сассуоло 2-4 Фиорентина
02/11 23:15 Ал-Ғарафа - Ал-Қодисия
02/11 23:15 Ал-Иттиҳод - Ал-Айн
03/11 00:45 Аталанта 0-3 Парма
03/11 01:00 Депортиво 2-1 Осасуна
03/11 01:00 Ньюкасл 0-1 Эвертон

«Челси»нинг собиқ хўжайини Роман Абрамович солиқ тўлашдан бўйин товлашда гумон қилинмоқда

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Лондоннинг «Челси» клуби собиқ эгаси, россиялик миллиардер Роман Абрамович солиқ тўлашдан бўйин товлаш билан боғлиқ эҳтимолий молиявий қоидабузарликларда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда BBC нашри журналистик суриштирув натижаларига таяниб хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур операцияларда Deloitte аудиторлик компанияси ҳамда корпоратив хизматлар кўрсатувчи MeritServus фирмаси иштирок этган бўлиши мумкин.

Минглаб махфий ҳужжатларнинг тарқалиши асосида ўтказилган суриштирувга кўра, 2006 йилда Amiscan Investments компаниясига тегишли қатор қимматбаҳо активлар Британия Виргин оролларида рўйхатдан ўтган бош компанияга ўтказилган.

Улар орасида Ғарбий Суссексдаги ҳашаматли уй, Лондондаги квартира, Франция жанубидаги мулк, хусусий самолётлар, вертолётлар ва Pelorus яхтаси бўлган.

Журналистларнинг аниқлашича, ушбу операцияларга оид ҳужжатлар 2006 йилда расмийлаштирилган бўлса-да, уларда 2003 йил санаси кўрсатилган.

Deloitte Cyprus мазкур ҳужжатларни текшириб, компаниянинг молиявий ҳисоботини тасдиқлаган. Натижада умумий қиймати 672 миллион долларга тенг активлар ҳисоботдан чиқариб ташлангани айтилмоқда.

Суриштирувда Абрамовичга алоқадор бошқа компаниялар фаолияти ҳам ўрганилган.

Хусусан, Kravin Investments компаниясининг Кипрдаги ҳисобварақларида қарийб 2 миллиард доллар сақлангани, Electus Investments эса миллиардернинг 10 миллиард доллардан ортиқ бизнес активларини бошқаргани қайд этилган.

Журналистлар маълумотига кўра, ушбу компаниялар учун ҳам санаси ўзгартирилган ҳужжатлар тайёрланган бўлиши мумкин. Бундай операциялардан кўзланган мақсад Кипрда фоизли даромадларга солинадиган солиқдан қочиш бўлгани тахмин қилинмоқда.

Ҳозирда Туркияда яшаётгани тахмин қилинаётган Абрамович Жерси оролида олиб борилаётган жиноий суриштирувда ҳам фигурант ҳисобланади. Мазкур ҳудудда унинг 5,4 миллиард фунт стерлинг ёки тахминан 7,1 миллиард долларлик активлари музлатилган.

Бироқ миллиардернинг адвокатлари унга нисбатан илгари сурилган айбловларни рад этмоқда.

Ҳуқуқшуносларнинг таъкидлашича, Абрамович компанияларнинг кундалик бошқарувида бевосита иштирок этмаган ва ҳужжатларни сохталаштиришга ҳеч қандай рухсат бермаган.

Ўз навбатида, Deloitte Cyprus компанияси барча фаолиятини амалдаги қонунчиликка мувофиқ олиб боришини билдирган.

Компания вакиллари ҳужжатлар 20 йилдан кўпроқ вақт аввалги даврга тегишли экани ва ҳозирда улардан фойдаланиш имконияти йўқлигини таъкидлаб, суриштирув тафсилотларига изоҳ беришдан бош тортган.

Эслатиб ўтамиз, Роман Абрамович 2003–2022 йиллар давомида «Челси» клубига эгалик қилган.

Унинг раҳбарлиги даврида лондонликлар беш марта Англия Премьер-лигаси чемпиони бўлган ва икки бор УЕФА Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.

2022 йилда жорий этилган санкциялар ортидан Абрамович «Челси»ни сотишга мажбур бўлган.

 

Киритилди: 18:44, 12.10.2026.
Ўқилди: 575 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо "Реал"га "Арсенал" футболчисини олиб келишни орзу қилмоқда [4076]

"Барселона" ярим ҳимоячиси Флик қўл остидаги мавқеидан норози [3082]

Futbol TV телеканали 2-ноябрь куни Элит ОЧЛнинг 3 та ўйинини жонли трансляция қилади [2750]

"Реал" ва "Барселона" футболчилари "Челси"нинг трансфер рўйхатида [2691]

Мбаппе эмас: Куртуа яқиндаги "Эль-Класико"да "Реал"га ғалаба келтирган футболчини айтди [2672]

Туркия суперлигаси. «Башакшеҳир» - «Самсунспор» - 5:2 (Видеошарҳ) [2418]

Шомуродов ва Файзуллаев Туркия чемпионатидаги йирик ғалабадан сўнг яхши баҳоларга эга бўлди [2066]

Элит ОЧЛ. «Пахтакор» Тошкентга Роналдусиз келган «Ан-Наср»га теннисча ҳисобда ютқазди [1964]

Элит ОЧЛ. «Пахтакор» – «Ан-Наср»: жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлди [1905]

«Реал» собиқ футболчиси: «Винисиуснинг четлатилиши Моуриньога қўл келди» [1823]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик