Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) - Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа - Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

«Барселона» яқин бир ярим йил ичида Месси билан муносиб хайрлашишни режалаштирмоқда

Баҳо:
+ | -

«Барселона» клуби яқин бир ярим йил ичида афсонавий футболчиси Лионель Месси шарафига махсус хайрлашув маросими ташкил этади. Тадбир каталонияликларнинг «Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Бу ҳақда «Барселона» раҳбариятининг собиқ аъзоси Тони Фрейша маълум қилди.

«Яқин бир ярим йил ичида «Камп Ноу» стадионида Лео Месси шарафига хайрлашув маросими ўтказилади. Бу аллақачон тасдиқланган», — деди Фрейша.

Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси 2004–2021 йиллар давомида «Барселона»нинг асосий жамоасида тўп сурган.

Аргентиналик ҳужумчи Каталония клуби тарихидаги энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади. У «Барселона» сафида 778 та расмий ўйин ўтказиб, 672 та гол киритган.

Месси 2021 йилда клубни тарк этган бўлиб, ўша вақтда мухлислар билан стадионда тўлақонли хайрлашиш имкониятига эга бўлмаган эди.

Режалаштирилаётган маросим футболчининг клуб тарихидаги улкан хизматларини эътироф этиш ва уни мухлислар олдида муносиб кузатиш имконини беради.

Киритилди: 18:51, 12.10.2026.
Ўқилди: 614 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик