Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду аргентиналик юлдуз Лионель Месси билан ўзаро муносабатлари ҳақида очиқ гапирди. Шунингдек, у тақдирлаш маросимларида бирга иштирок этган пайтларидан бир қизиқ тафсилотни эслади.
«Биз 15 йил давомида тақдирлаш маросимларида бир саҳнада турдик ва доимо бир-биримиз билан ажойиб муносабатда бўлганмиз. Бошловчилар ва меҳмонлар инглиз тилида гапирганида, мен уларнинг сўзларини Мессига таржима қилиб берганимни жуда яхши эслайман. Бу ҳақиқатан ҳам қизиқарли эди!
Лео доимо менга катта ҳурмат билан муносабатда бўлган. Албатта, у ўз клубининг манфаатларини ҳимоя қиларди, мен эса ўз жамоам шарафини ҳимоя қилардим. У ўз терма жамоаси учун курашарди, мен эса ўз терма жамоам учун. Аммо бу фақат соғлом спорт рақобати эди.
Ишончим комилки, шу йиллар давомида биз доимо бир-биримизни янада ўсишга ундаб, руҳлантириб келганмиз», — дея Роналдунинг сўзларини The Touchline нашри X ижтимоий тармоғида келтирди.













