Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария

Киву: «Чемпионлар лигасидаги ғалабани пулга сотиб олиб бўлмайди»

Баҳо:
+ | -

«Интер» бош мураббийи Кристиан Киву УЕФА Чемпионлар лигасида муваффақият қозониш учун катта маблағ сарфлашнинг ўзи етарли эмаслигини таъкидлади.

Румыниялик мутахассиснинг фикрича, нуфузли мусобақада ғолиб чиқишни ҳеч қандай молиявий имконият, футболчи ёки мураббий кафолатлай олмайди. Мақсадга эришишда энг муҳим омил — тинимсиз меҳнат.

«Клубимизнинг мақоми олдимизга қўйилган ҳар бир вазифани бажаришга интилишимизни талаб қилади. Орзулар ҳақида гап кетганда, уларнинг барчаси албатта амалга ошиши шарт эмас. Бироқ бунинг учун астойдил меҳнат қилиш керак.

Орзулар ҳақида гапириш бутун мусобақада ғолиб чиқишни ваъда қилиш дегани эмас. Аммо бундай юксак мақсад сари интилиш бизнинг масъулиятимизга киради», — дея Кивунинг сўзларини келтиради Football Italia.

Шунингдек, «Интер» устози Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишда маблағдан кўра меҳнат ва жасорат муҳимроқ эканини таъкидлади.

«Чемпионлар лигасидаги ғалабани пулга сотиб олиб бўлмайди. Дунёда ғалабани кафолатлай оладиган на футболчи, на мураббий бор.

Жасоратли бўлиш керак, аммо энг муҳими — бажарилган иш ва қилинган меҳнат», — деди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, «Интер» 13 октябрь куни Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-турида ўз майдонида Бельгиянинг «Брюгге» клубини қабул қилади.

Миланликлар мусобақадаги илк учрашувида Мадриднинг «Реал» жамоасига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Киритилди: 02:55, 13.10.2026.
Ўқилди: 462 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик