Фахрий футболчи Билли Шарп 40 ёшида профессионал футболдаги фаолиятини якунлашга қарор қилди. Шу тариқа у Англия профессионал футболидаги 22 мавсумлик фаолиятига нуқта қўйди. Ҳужумчи спортдан кетишини Sky Sports телеканали эфирида эълон қилди. Унинг клублар миқёсидаги фаолияти давомида 814 та учрашув ва 299 та гол қайд этилган.
Билли Шарпнинг номи Англия футболи билан, айниқса, Чемпионшипда урган 130 та голи билан чамбарчас боғлиқ бўлиб қолади. Бу натижа уни мусобақа тарихидаги энг яхши тўпурарга айлантирган.
Сўнгги йилларда Билли Шарп Шимолий Америкадаги МЛС лигасида тўп тепди. У 2023 йилда ушбу лигага кўчиб ўтган эди.













