«Ковентри» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард Англия Премьер-лигасининг олтинчи турида «Ньюкасл» устидан қозонилган ғалабага муносабат билдирди. Учрашув 4:1 ҳисобида якунланди.
«Бугун биз катта ғайрат кўрсатдик ва нималарга қодирлигимизни намойиш этдик. Энди салоҳиятимизни максимал даражада ишга солишимиз керак. Омаддан фойдаланишни ҳам билиш лозим. Биз бунинг уддасидан чиқдик ва чиройли голлар урдик. Баъзан ғалабага муносиб бўлиш керак», — деди Лэмпард BBC Sport нашрига берган интервьюсида.
«Асосий омил — курашишда давом этганимиз бўлди. Ҳаяжон кучайди, чунки икки голлик устунлик ҳеч қачон ғалабани кафолатламайди. Рақиб бизга муаммолар туғдирди. Шундай вазиятларда ўйиндан узилиб қолмаслик муҳим. Учинчи голимиз руҳий жиҳатдан катта аҳамиятга эга бўлди.
Вазиятга холис баҳо беришимиз керак, чунки бу лигада рақобат жуда кучли. Агар ҳамма нарсани тушуниб бўлдим, деб ўйласангиз, адашасиз. Таассуротлар яхши, аммо ҳаддан ташқари берилиб кетмаслик лозим. Айни дамдан завқ олиш керак».
Узоқ танаффусдан сўнг яна Англия футболининг энг юқори дивизионида иштирок этаётган «Ковентри» 6 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди.













