Лондоннинг «Арсенал» клуби марказий ҳимоячиси Габриэл жамоага қандай ўтганини эслади.
«Тўпчилар» бразилиялик футболчини 2020 йилда Франциянинг «Лилль» клубидан сотиб олган. Бугун ушбу жамоалар Чемпионлар лигаси умумий босқичининг иккинчи тури доирасида «Эмирейтс» стадионида ўзаро баҳс олиб боради.
Журналистлар 28 ёшли марказий ҳимоячидан нима учун АПЛнинг бошқа клублари ўрнига «Арсенал»ни танлаганини сўрашди. Маълумотларга кўра, унга «Манчестер Юнайтед» ва «Эвертон» клублари ҳам қизиқиш билдирган.
«Менга ҳам, оиламга ҳам таклиф қилинган лойиҳа жуда ёқди. Шунинг учун айнан шу ерга келдим. “Арсенал”да жуда бахтлиман. Менимча, тўғри танлов қилганман. Бу ерда олти йилдан бери ўйнаяпман ва жамоада бўлишдан чиндан ҳам завқ олаётганимни айта оламан. Бундан кейин ҳам муваффақиятларга эришишни ва совринларни қўлга киритишни истайман», — деди Габриэл матбуот анжуманида.
«Арсенал» ва «Лилль» ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.













