Франциянинг "Пари Сен-Жермен" клуби ҳужумчиси Усмон Дембеле ва ҳимоячи Нуну Мендеш жароҳатларидан тикланиб, жамоавий машғулотларга қайтди.
Бу ҳақда Франциянинг L’Equipe нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, ҳар икки футболчи ҳам тикланиш жараёнини якунлаган ва УЕФА Чемпионлар лигаси доирасида "Манчестер Сити"га қарши бўлиб ўтадиган учрашувда майдонга тушишга тайёр.
Шу билан бирга, парижликлар таркибида янги йўқотиш юзага келди. Жамоа футболчиси Сенни Маюлу жароҳат олгани сабабли Манчестер клубига қарши баҳсни ўтказиб юборади.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" ва "ПСЖ" ўртасидаги Чемпионлар лигаси учрашуви 14 октябрь, чоршанба куни бўлиб ўтади.
Баҳс Тошкент вақти билан 15 октябрга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.













