Мюнхеннинг «Бавария» клуби ярим ҳимоячиси Александр Павлович ўзини «Барселона»нинг испаниялик футболчиси Родри Эрнандес билан таққослашларига муносабат билдирди.
Германиялик футболчи Родрини жаҳоннинг энг кучли таянч ярим ҳимоячиларидан бири деб ҳисоблашини таъкидлаб, бундай даражадаги ўйинчи билан солиштирилишни ўзи учун катта шараф эканини маълум қилди.
«Родри жаҳон даражасидаги таянч ярим ҳимоячи эканини ҳамма билади. У «Олтин тўп»ни бежизга қўлга киритмаган.
Албатта, мени шундай футболчи билан солиштиришлари мен учун катта шараф. Буни ўзимга қўшимча мотивация сифатида қабул қиламан», — дея Павловичнинг сўзларини келтиради Bayern & Germany.
Маълумот учун, Родри ўтган ёзда Англиянинг «Манчестер Сити» клубини тарк этиб, Испаниянинг «Барселона» жамоасига ўтган.
30 ёшли испаниялик ярим ҳимоячи каталонияликлар сафида барча мусобақаларни ҳисобга олганда 8 та учрашувда майдонга тушган. Бироқ ҳозирча гол ёки голли узатма қайд этмаган.













