«Рома» бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини УЕФА Чемпионлар лигаси доирасида Мадриднинг «Реал» клубига қарши бўлиб ўтадиган учрашув олдидан Жозе Моуриньо ҳақида ҳазиломуз фикр билдирди.
14 октябрь куни римликлар Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-турида «Реал»ни ўз майдонида қабул қилади. Учрашув олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида Гасперинидан португалиялик мутахассиснинг қайси фазилатини ўзлаштиришни исташи ҳақида сўрашди.
«Моуриньодан нимани ўрганган бўлардим? Клуб раҳбариятини юқори даражадаги футболчиларни сотиб олишга кўндира олиш қобилиятини», — деди Гасперини кулиб.
Шунингдек, италиялик мутахассис «Реал» ҳужумчиси Эндрикнинг қишки трансфер ойнасида «Рома»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.
Гасперини мазкур масалани Моуриньо билан муҳокама қилиш нияти йўқлигини таъкидлади.
«Мен Моуриньодан бу футболчи ҳақида сўрамайман. Ҳозир бу масала ҳақида ўйламаяпмиз. Эртанги ўйин — кўп йиллардан буён кузатилмаган муҳим воқеа», — деди «Рома» устози.
Маълумот учун, «Рома» ва «Реал» ўртасидаги учрашув 14 октябрь куни бўлиб ўтади.
Мазкур баҳсда франциялик ҳакам Франсуа Летексье бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ишлайди.













