Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария

Эмери «Фенербахче»га қарши ўйин олдидан «Астон Вилла» таркибидаги йўқотишлар ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери УЕФА Чемпионлар лигаси доирасида Туркиянинг «Фенербахче» клубига қарши бўлиб ўтадиган учрашув олдидан жамоа футболчиларининг жисмоний ҳолати ҳақида маълумот берди.

Испаниялик мутахассис матбуот анжуманида Маттео Руджери, Леон Горецка ва Ян Матсеннинг ўйинга тайёргарлиги хусусида тўхталди.

Эмерининг таъкидлашича, Руджери жароҳати сабаб бир ойдан кўпроқ вақт давомида майдонга туша олмайди. Матсеннинг тикланиш жараёни ҳам ҳали якунланмаган.

«Руджерининг тикланиши учун аниқ қанча вақт керак бўлишини билмайман. Бироқ у бир неча ҳафта, ҳатто бир ойдан кўпроқ муддатга сафдан чиққан.

Биз бу вазиятда ечим топишимиз керак, чунки Матсен ҳам ҳозирча ўйнай олмайди. Ўйлашимча, у бир ёки икки ҳафтадан кейин жамоага қўшилиши мумкин», — деди Эмери.

Шу билан бирга, «Астон Вилла» учун ижобий янгилик ҳам бор. Германиялик ярим ҳимоячи Леон Горецка «Фенербахче»га қарши учрашув қайдномасига киритилади.

Горецка жорий йилнинг август ойида эркин агент сифатида Англия клубига қўшилган эди. Бироқ машғулотларни бошлаганидан кўп ўтмай тиззасидан жароҳат олгани сабабли ҳозиргача «Астон Вилла» сафида расмий ўйинда майдонга тушмаган.

Эндиликда германиялик футболчи Чемпионлар лигасидаги учрашувда янги жамоаси сафида дебют қилиш имкониятига эга бўлиши мумкин.

Маълумот учун, «Астон Вилла» Чемпионлар лигасининг умумий босқичини Бельгиянинг «Брюгге» клуби устидан қозонилган 3:2 ҳисобидаги ғалаба билан бошлаган.

Англия жамоаси 14 октябрь куни «Фенербахче»ни ўз майдонида қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 15 октябрга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.

Ушбу баҳсдан сўнг Эмери шогирдлари келаси ҳафта Норвегиянинг «Викинг» клубига қарши майдонга тушади.

Киритилди: 18:55, 13.10.2026.
Ўқилди: 335 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик