Озарбайжоннинг «Сабаҳ» клуби УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичида Чехиянинг «Славия» жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Ушбу учрашувда «Сабаҳ» дарвозабони Стас Покатилов ажойиб ўйин намойиш этди. У рақибнинг 6 та зарбасини қайтарди ва Sofascore портали томонидан 9,7 балл билан баҳоланди. Қозоғистонлик дарвозабон учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Умарали Раҳмоналиев ҳам баҳсда муносиб иштирок этди. У Sofascore талқинига кўра, майдонда ҳаракат қилган футболчилар орасида энг юқори баҳо — 8,3 баллни қўлга киритди.
Раҳмоналиев марказий майдонда катта ҳажмдаги ишни бажариб, жамоасининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.














