"Манчестер Сити" бугун, 14 октябрь куни УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичи 2-тури доирасида ўз майдонида "Пари Сен-Жермен" клубини қабул қилади.
Экспертлар бўлажак учрашувда Англия клубини фаворит сифатида баҳоламоқда. "Манчестер Сити"нинг ғалаба қозониш эҳтимоли 46,7 фоизни ташкил этмоқда.
"ПСЖ"нинг ғалабасига 29,9 фоиз, ўйиннинг дуранг билан якунланишига эса 23,4 фоиз эҳтимол берилган.
Чемпионлар лигасининг биринчи турида "Манчестер Сити" сафарда "Порту"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган эди. "ПСЖ" эса ўз майдонида "Слован"ни 6:1 ҳисобида йирик мағлубиятга учратган.













