Таниқли футбол эксперти ва «Барселона» мухлиси Сейтан Чемпионлар лигасида «Галатасарой»га қарши бўлиб ўтган учрашувда Педрининг ўйинини юқори баҳолади. Мусобақа умумий босқичи 2-туридан ўрин олган баҳс 4:1 ҳисобида якунланди.
«Канселу ва Ямалга бўлган ҳурматимни сақлаган ҳолда айтаман, майдондаги энг яхши футболчи Педри бўлди. У биринчи дақиқаданоқ ўзининг юксак маҳоратини намойиш этди.
Бир пайт менга мухлислар айнан Педрини мувозанатдан чиқариш учун бошқалардан кўра кўпроқ ҳуштакбозлик қилаётгандек туюлди. Аммо шундай шароитда ҳам у Ламинга 40 метр масофадан мукаммал узатма берди.
У буни қандай уддалаётганини тушунмайман. Гўё Месси қайтиб келгандек таассурот уйғонади.
Педрига қарши прессинг қўллашга уринишнинг маъноси йўқ. У ўзининг энг яхши формасида бўлганида ҳеч қачон тўпни йўқотмайди», — дея Сейтаннинг сўзларини келтирмоқда Barça Universal.
Жорий мавсумда 23 ёшли Педри барча мусобақалар доирасида 10 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.













