Сербиялик ҳимоячи Страхиня Павлович «Милан» раҳбарияти билан ҳамкорликни узайтириш бўйича муваффақиятли музокаралар ўтказди. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио ўз сайтида хабар берди.
Футболчи яқин вақт ичида «россонерилар» билан янги узоқ муддатли шартнома имзолайди. Келишув 2031 йилгача амал қилади.
25 ёшли сербиялик футболчи 2024 йил ёзидан буён «Милан» сафида тўп сурмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2028 йил июнь ойининг охирида якунланади. Унинг трансфер қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.
Италия чемпионатининг жорий мавсумида Павлович олтита учрашувда майдонга тушиб, учта сариқ карточка олди.













