Кириш Регистрация
14/10 12:45 Мельбурн Виктори 3-0 Сеул
14/10 15:00 Кашива Рейсол 5-1 Порт
14/10 15:00 Виссел Кобе 2-0 Чонбук Моторс
14/10 17:15 Персиб 1-0 Конг-Виттел
14/10 18:45 Насаф 1-2 Ал-Ваҳда
14/10 21:00 Ал-Жазийра - Аркадағ
14/10 21:00 Кувайт СК - Холидия
14/10 21:00 Ал-Муҳаррақ - Гол Гоҳар
14/10 21:00 Ат-Таъвун - Ар-Райян
14/10 21:00 Ал-Файсалий - Ан-Наҳда
14/10 21:45 ЛАСК - Ливерпуль
14/10 21:45 Фейеноорд - Комо
14/10 23:59 Манчестер Сити - ПСЖ
14/10 23:59 Рома - Реал Мадрид
14/10 23:59 Астон Вилла - Фенербахче
14/10 23:59 Бетис - Порту
14/10 23:59 Буде-Глимт - Боруссия Д
14/10 23:59 Слован - Штутгарт
14/10 23:59 Шахтёр - АЕК

«Арсенал» Олисе учун курашга қўшилди

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби юлдузли қанот ҳужумчиси Майкл Олисе Лондоннинг «Арсенал» клуби қизиқиш доирасига тушди. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, «Арсенал» француз футболчисини ўз сафига қўшиб олишга жиддий қизиқиш билдирмоқда. «Тўпчилар» бош мураббийи Микель Артета Олисени жамоасида кўришни истамоқда. Таъкидланишича, трансфер амалга ошган тақдирда, испаниялик мутахассис француз футболчисини «Арсенал» ҳужум чизиғининг асосий фигурасига айлантиришни режалаштирмоқда.

Бироқ 24 ёшли қанот ҳужумчисига «Реал», «ПСЖ» ва «Ливерпуль» клублари ҳамон қизиқиш билдирмоқда.

Қайд этилишича, «Бавария» Олисе билан шартномани узайтириш ва унинг молиявий шартларини сезиларли даражада яхшилашни истайди. Аммо томонлар келишувга эриша олмаса, «Арсенал» 2027 йил ёзида трансфер бўйича фаол ҳаракатларни бошлаши мумкин.

Олисе жорий мавсумда барча мусобақаларда тўққизта учрашувда майдонга тушиб, саккизта гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt мутахассислари футболчининг трансфер қийматини 180 миллион евро этиб баҳоламоқда.

Киритилди: 15:23, 14.10.2026.
Ўқилди: 703 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик